Институт стандартов Naruot
×
Найденные страницы:
Найдено из страницы {{ data.components[type][0].page_name }}:

{{ item.title }}

Найденные новости:
{{ post.title }}
{{ post.created_at }} {{ post.view_count }}

Техник қўмиталарни мувофиқлаштириш, стандартларни ишлаб чиқиш ва таржима бўлими

МАЪЛУМОТ

Стандартлар институтининг “Техник қўмиталарни мувофиқлаштириш, стандартларни ишлаб чқиш ва таржима бўлими” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йл 14 мартдаги «Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 220-сон қарорига мувофиқ янги ташкил қилинган бўлим ҳисобланади.

Бўлим институтнинг ташкилий тузилмасига кўра институт директорининг стандартлаштириш бўйича ўринбосарига бўйсинади ҳамда ўз фаолиятини Стандартлаштириш илмий-тадқиқот бўлим (ИТБ), Стадартлар экспертизаси бўлими ва стандартларни сотиш ва маркетинг тадқиқотлари бўлими билан хамқорликда олиб боради.

Бўлимнинг штатида жами 9 нафар ходим, яъни 1 та бошлиқ, 2 та етакчи мутахассис, 1та 1-тоифали мутахассис, 1та 2-тоифали мутахасис, 4та мутахассис фаолият юритади. 

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

в) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича шартнома асосида ишлаб чиқиш.

Стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини мувофиқлаштиради, фаолиятини ташкил этиш, тугатишда иштирок этади;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ҳамкорлигини ривожлантиришни ва ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этади ва стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар котибияти фаолиятини бошқаради;

стандартлаштириш бўйича халқаро техник қўмиталар ва минтақавий ташкилотлар фаолиятида ҳамда давлат стандартларини халқаро даражада тарқатишда фаол иштирок этади.


Поделится:


© 2019 Институт стандартов