Институт стандартов Naruot
×
Найденные страницы:
Найдено из страницы {{ data.components[type][0].page_name }}:

{{ item.title }}

Найденные новости:
{{ post.title }}
{{ post.created_at }} {{ post.view_count }}

Стандартлаштириш бўлими

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.03.2019 йилдаги “«Ўзстандарт» агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 220-сонли Қарорига биноан Стандартлаштириш илмий-тадқиқот бўлими (Стандартлаштириш ИТБ) қуйидаги вазифаларни амалга оширади: 

«Ўзстандарт» Агентлигига стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг янгиланган тартибда ишлаб чиқиш, амалдагиларини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритади;

- умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

- стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш даражасини ошириш чораларини кўради;

- давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталари ва манфаатдор томонларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ва ташкилотлар стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг ҳар йилги жадвалларини шакллантиради;

- стандартлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш;

- Ўзбекистон Республикасининг «Стандартлаштириш тўғрисида»ги ва «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунларига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими ҳамда Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш давлат тизимини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказиш;

- ташкилотларда стандартлаштириш хизматларининг ҳамда техник қўмиталарнинг фаолиятини ташкил этади ва мувофиқлаштиради, такомиллаштиришда усулий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

- стандартлаштириш соҳасида илмий кадрлар тайёрлаш ҳамда мутахассислар малакасини оширишда иштирок этиш;

- давлат ва хўжалик бошқаруви субъектларига ҳамда тадбиркорлик субъектларига НҲ ишлаб чиқиш ва жорий этишда усулий ва амалий ёрдам кўрсатиш;

- стандартлаштириш соҳасида доимий равишда консультациялар бериш.


Поделится:


© 2019 Институт стандартов