Институт стандартов Naruot
×
Найденные страницы:
Найдено из страницы {{ data.components[type][0].page_name }}:

{{ item.title }}

Найденные новости:
{{ post.title }}
{{ post.created_at }} {{ post.view_count }}

Стандартлар экскертизаси бўлими

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 мартдаги “Ўзстандарт” агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 220-сонли Қарорига мувофиқ “Стандартлар экспертизаси” бўлими қуйидаги функцияларни амалга оширади:

  • хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртма номалари бўйича стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни шартнома асосида экспертизадан ўтказади; 
  • «Ўзстандарт» Агентлигига стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритади;
  • стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва илмий-методик кўрсатмалар беришда кўмаклашади;
  • маҳсулотлар ва технологияларнинг тубдан янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга кўмаклашадиган, шу асосда маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлайдиган илғор стандартларни ишлаб чиқади;
  • «Ўзстандарт» Агентлигига стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг янгисини ишлаб чиқиш, амалдагиларини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритади.

“Стандартлар экспертизаси” бўлими корхона-ташкилотлар томонидан тақдим этилган стандартларни “Стандартлаштириш тўғрисида”ги, “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги, “Истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги, “Сертфиикатлаштириш тўғрисида”ги, “Метрология тўғрисида”ги Қонунлари, шунингдек, соҳага оид норматив хужжатлар жумладан, Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигидан 2004 йил 11 ноябрда 1422-тартиб рақами билан рўйхатга олинган Низом, асос бўлувчи давлат стандартлари талабларига мувофиқ экспертизадан ўтказади. 

Норматив хужжат экспертизаси натижасида “Экспертиза хулосаси” билан расмийлаштирилади. Норматив ҳужжат лойиҳасида камчиликлар кузатилмаган ҳолларда стандарт лойиҳаси давлат рўйхатига қўйиш учун йўналтирилади, камчиликлар мавжуд бўлган холларда мурожаатчи корхона-ташкилотларга “Экспертиза хулосаси” расмий жавоб хати билан юборилади.


Поделится:


© 2019 Институт стандартов