Институт стандартов Naruot
×
Найденные страницы:
Найдено из страницы {{ data.components[type][0].page_name }}:

{{ item.title }}

Найденные новости:
{{ post.title }}
{{ post.created_at }} {{ post.view_count }}

Сертификатлаштириш илмий тадқиқот бўлими хақида

1993 йилда Стандартлаштириш ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот бўлими икки йўналишга ажратилди. Ўша йили Сертификатлаштириш ИТБ ни ва Илмий кенгаш котиби лавозимини техника фанлари номзоди Анатолий Вениаминович Каплун бошқариб ишлаб келган.

Ўзбекистонда истеъмол бозорини сифатсиз ва хавфли маҳсулотлардан ҳимоя қилишга қаратилган тадбирлардан бири 1993 йилдаги «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни асосида мажбурий сертификатлаштириш ҳисобланди. Шу йилларда Ўзбекистон сертификатлаштириш миллий тизими норматив базасини яратиш ишлари бошланди. 

1996 йилдан бошлаб, Сертификатлаштириш ИТБни ва шунингдек Илмий кенгаш котиби лавозимида техника фанлари номзоди С.Р. Бойко ишлаб келди. Сертификатлаштириш соҳасида: 

-сертификатлаштириш органлари, синов лабораториялари (марказлари) ва текширув органлари сифатида ташкилотларни аккредитлашга тайёрлашда усулий ёрдам кўрсатиш;

-мутахассисларни эксперт-аудиторлар сифатида аттестатлашга тайёрлаш; 

-бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш тизимини яратишда ёрдам кўрсатиб келинган.

2002 йил 3 октябрдаги Вазирлар Махкамасининг №342 қароридан сўнг УзИИПК бир қанча ўзгаришлар рўй берди. Эндиликда институт СМСИТИ деб номланишни бошлади. 

Республика учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун мажбурий мезонлардан бири сифатида зарур бўлган халқаро стандартлар талабларига мос келадиган мувофиқликни баҳолаш шартларини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Миллий сертификатлаштириш тизимини ривожлантириш ҳисобланади. Шу масалада Сертифкатлаштириш ИТБи асос бўлувчи Ўзбекистон давлат стандартлари лойиҳалари тайёрланди.

Сертификатлаш соҳасида энг муҳим натижалари бу:

-халқаро ва Европа нормаларига мос келадиган Ўз МСТ меъёрий ҳужжатлар тўпламини шакллантириш;

-Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, хизматларни, метрология фаолиятининг айрим турларини мувофиқликни баҳолаш соҳасида фаолият юритувчи субъектларни аккредитация қилиш миллий тизимини яратиш;

-республика ҳудудида ИСО 9000 халқаро стандартларини жорий этиш ва натижада Ўзбекистондаги бир қатор корхоналарда сифат тизимларини жорий этиш ва сертификатлаш ҳисобланади.

Сертификатлаштириш бўлими таркибида миллий тизимида аккредитлаштирилган сифат менежменти тизимини сертификатлаштириш идораси ташкил топди ва СМТ идораси халқаро Венгрия аккредитациясини олиб ўз фаолиятини юритди. Идора қуйидаги хизматларни кўрсатди:

-корхона ва ташкилотларнинг сифат тизимларини сертификатлаштириш;

-корхоналар сифат тизимларининг сертификатлаштиришга тайёрлигини баҳолаш.

Шу йилларда Сертификатлаштириш ИТБ томонидан:

- халқаро талабларга жавоб берадиган миллий стандартларни жорий этишга тайёргарлик кўриш учун мувофиқликни баҳолаш соҳасида халқаро амалиётни ўрганиш;

- республикамиз ҳудудида халқаро норматив ҳужжатларини тайёрлаш ва жорий этиш ишлари жадал олиб борилди.

2016 йилдан 2019 йилгача, Сертификатлаштириш ИТБ, шунингдек шу йили бўлим таркибида “Ходимларни сертификатлаштириш идораси” ташкил қилинди. 

2019 йил апрелдан СМСИТИ Стандартлар институти деб номланди ва таркибий тузилмаси ўзгартирилди. Мувофиқликни баҳолаш бўлими бошлиғи этиб С.Х. Саидов тайинланди.

Бугунги кунга келиб, бўлим мувофикликни баҳолаш, менежмент тизимлари ва аккредитация фаолиятига доир барча норматив ҳужжатларни давлат стандарти мақомида ишлаб чиқиб, республикамиз ҳудудида жорий этиш бўйича фаолиятни олиб боради. 


Поделится:


© 2019 Институт стандартов