Институт стандартов Naruot
×
Найденные страницы:
Найдено из страницы {{ data.components[type][0].page_name }}:

{{ item.title }}

Найденные новости:
{{ post.title }}
{{ post.created_at }} {{ post.view_count }}

Путур етказмасдан текшириш ва синаш бўлими

Бўлимнинг асосий мақсадиметрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг ишлашини ва ривожланишини таъминлашда иштирок этиш ва мазкур соҳаларда илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштириш.

Ўзбекистон Республикасида метрология ва унга алоқадор соҳалардаги илмий-услубий, лойиҳа-конструкторлик, ташкилий ва ўқитиш усуллари, шунингдек ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ва истеъмолчиларни ўлчашлар ишончсизлиги натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилиш ва путур етказмасдан текшириш (кейинги ўринларда ПЕТ деб аталади) соҳаси масалаларини ривожлантиришга қаратилган. 

Қуйидагилар бўлимнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида устувор йўналишларни шакллантиришда, фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб боришда, инновацион лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилишда иштирок этади;

метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий материалларни нашр этади;

“Ўзстандарт” Агентлигига метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳалари янги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, стратегияси, истиқболли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида халқаро амалиётни доимий равишда ўрганади, унинг натижалари бўйича илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритади;

метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида эришилган ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга оширади;

метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида, шу жумладан, манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, олий таълим муассасалари ва вазирликлар ва идораларнинг тасарруфида бўлган бошқа илмий муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;

метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий конференциялар, семинарлар, ҳамкорликдаги тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг тажриба алмашиши ва уларни ўқитиш бўйича халқаро, хорижий илмий-тадқиқот муассасалари, институтлар ва марказлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;

хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий институтлари билан яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;

халқаро, минтақавий ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиради;

мувофиқликни баҳолаш, шу жумладан, маҳсулотларни путур етказмасдан текшириш, шунингдек, хорижий давлатларнинг сертификатлаштириш бўйича ишлари натижаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эътироф этиш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этади.

Стандартлаштириш, метрология,мувофиқликни баҳолаш ва шунга ўхшаш соҳаларда илмий тадқиқ қилиш йўли билан терминларни такомиллаштириш; 

Давлат метрологик хизматлари ва юридик шахсларни метрологик хизматларини фаолиятидаги метрологик таъминотини метрология масалалари бўйича илмий-услубий бошқариш;

ПЕТ соҳасини илмий-услубий бошқариш ҳамда мутахассисларини тайёрлаш ва аттестация қилиш.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги 
ЎРҚ-445-сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонунига асосан ўрнатилган тартибда мурожаатларни кўриб чиқиш. 

ПЕТ соҳасидаги мутахассисларни малакасини ошириш ва сертификатлаштиришга оид масалаларни, метрологияга боғлиқ соҳаларда меъёрий хужжатларни ишлаб чиқиш ҳамда илмий-услубий тадқиқ этиш. 

Стандартлаштириш, метрология, мувофиқликни баҳолаш ва шунга ўхшаш соҳалардаги терминологияни такомиллаштириш бўйича илмий изланишлар, институт янгиликларини давлат тилига, рус ва инглиз тилларига таржима қилиш.

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан метрология ва ПЕТ соҳасида меъёрий хужжатларни ишлаб чиқишда илмий-услубий бошқариш.

Ўлчаш воситалари ва қиёслаш ускуналарини тадқиқ этиш ҳамда ривожлантириш.

Вазирликлар, идоралар, ташкилотлар ва “Ўзстандарт” агентлиги таркибига кирувчи корхоналарнинг ўлчаш воситаларини, шу жумладан моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналарини метрологик аттестатлаш, қиёслаш, калибрлаш ва қўллашни тадқиқ этиш ҳамда илмий услубий бошқариш. 

Ўлчашларни бажариш услубиётларини ва ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш ҳамда илмий тадқиқ этиш. 

маҳсулотни синаш усулларини валидатлаш (аттестациядан ўтказиш), ўлчов ва синов воситаларини тайёрлаш, калибрлаш, қиёслаш, таъмирлаш, стандарт намуналар, моддалар ва материалларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш йўли билан илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

Қуйидагиларни метрологик экспертизасини ўтказиш:

- техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар;

- ўлчаш воситалари ишлаб чиқиш учун техник вазифалар;

- метрология соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар;

- ўлчаш воситаларни лойиҳалаштириш, технологик ва қўллаш йўриқномалари;

- синов, калибрлаш ва қиёслаш лабораторияларининг хужжатлари.

Ўлчаш воситаларини турларини тасдиқлаш учун синаш усулиятини  ва метрологик аттестатлаш дастурларини ишлаб чиқиш.

Ўлчаш воситаларини қиёслашдан ўтказиш, калибрлаш, синаш ҳуқуқига эга бўлиши учун юридик шахсларни аккредитация қилиш ишларида қатнашиш ва илмий услубий бошқариш.

Юридик шахсларни метрология фаолиятини муайян турларини амалга ошириш, синовларини ўтказиш, ПЕТ лабораториялари, ПЕТ соҳаси мутахассисларидан имтиҳон олиш марказлари ва ходимларини сертификатлаштириш органларини аккредитатлаш бўйича илмий-услубий жиҳатдан қўллаб қуватлаш. 

Фойдаланишда бўлган ўлчаш воситалари ва метрологик таъминотни самарадорлигини техник-иқтисодий таҳлил қилиш, ахборот базасини шакиллантириш.

Қонунлаштирувчи, амалий ва назарий метрология муаммоларини ҳамда ПЕТ соҳасини синовлари ва ишлаб чиқариш объектларидаги ташкилий ва услубий масалалари юзасидан халқаро ҳамкорликларни олиб бориш.

        Метрология соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув жараёнларида қатнашиш.


Поделится:


© 2019 Институт стандартов