Институт стандартов Naruot
×
Найденные страницы:
Найдено из страницы {{ data.components[type][0].page_name }}:

{{ item.title }}

Найденные новости:
{{ post.title }}
{{ post.created_at }} {{ post.view_count }}

Халқаро Пресс клубда мулоқот ташкил этилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг барча соҳаларида янгича ёндашув асосидаги ислоҳотлар даври бошланди. Жумладан, мазкур янгиланишлар ва ўзгаришлар шабадаси "Ўзстандарт" агентлиги тизими, жумладан янгиланган Стандартлар институтига ҳам кириб, соҳани тубдан ислоҳ этиш, мутлоқо замонавий дунёқараш асосида миллий маҳсулотларимизнинг сифати ва рақобатбардошлигини таъминлаш зарурати пайдо бўлганлигини кўрсатмоқда. Соҳада халқаро стандартларни жадал жорий этиш, сертификатларни халқаро миқёсида тан олиниши, ўлчовлар ягоналигига эришиш каби вазифаларни кечиктирмаган ҳолда ниҳоясига етказиш давр талабига айланди.
 
Қисқа давр ичида "Ўзстандарт" агентлиги ҳамда Стандартлар институти фаолиятини ривожлантириш юзасидан Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари қабул қилинди. Хўш, айни кунларда мазкур жараёндаги ислоҳотлар қандай кечмоқда.
 
 
Кеча тасвирга олинган "Ўзбекистон 24" телеканали орқали Халқаро Пресс-клубнинг навбатдаги сонида Агентлик раҳбарияти, Стандартлар институти, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этиб, эфир орқали тизимдаги янгиликлар борасида ўзаро мулоҳаза алмашадилар. Ушбу кўрсатувни 25 май куни соат 16.00 да "Ўзбекистон 24" телеканали орқали кузатишингиз мумкин.

     


07.12.2019 187

Поделится:


© 2019 Институт стандартов