Институт стандартов Naruot
×
Найденные страницы:
Найдено из страницы {{ data.components[type][0].page_name }}:

{{ item.title }}

Найденные новости:
{{ post.title }}
{{ post.created_at }} {{ post.view_count }}

Молдова Республикаси билан халқаро алоқалар мустаҳкамлаш

Ҳар бир соҳада бўлгани сингари стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш бўйича ҳам кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан халқаро алоқаларни йўлга қўйиш, ушбу йўналишда самарали фаолият олиб бораётган хорижий ташкилотлар билан икки томонлама тажриба алмашиш борасида ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда.

Жумладан, яқинда Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти ҳамда Молдова Республикасининг  Стандартлаштириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик борасида халқаро Меморандум имзоланди.

Ушбу Меморандумга биноан, ҳар иккала томон ўртасида стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ва янгича ислоҳотларни амалга ошириш соҳасида ўзаро ахборот ва тажриба  алмашишни йўлга қўйиш борасида келишиб олинди.

Шу билан бирга, ўзаро ахборот ва тажриба алмашиш доирасига миллий, ҳудудий ва халқаро даражадаги стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда маҳсулотлар, хизматлар ва бошқарувни сертификатлаштириш борасида икки томонлама кадрлар малакасини ошириш бўйича ўқув машғулотларини ташкил этиш масалалари ҳам қамраб олинган.


07.12.2019 105

Поделится:


© 2019 Институт стандартов