Институт стандартов Naruot
×
Найденные страницы:
Найдено из страницы {{ data.components[type][0].page_name }}:

{{ item.title }}

Найденные новости:
{{ post.title }}
{{ post.created_at }} {{ post.view_count }}

Мақсад: техник қўмиталар фаолиятини мувофиқлаштириш

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзстандарт» Агентлиги ҳузуридаги “Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги 2019 йил 14 мартда 220-сонли қарори қабул қилинган эди. Қабул қилинган Қарор асосида  «Ўзстандарт» Агентлиги ҳузуридаги Стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш илмий-тадқиқот институти тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилди.   Ишлаб чиқилган Низомга асосан янги ташкил этилган Институтнинг  ҳуқуқий мақоми, асосий вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартиби батафсил баён этилган. Низомнинг 2 бобида  стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланиши ҳам қайд этилган.

Янги ташкил этилган Институтнинг мажлислар залида бўлиб ўтган йиғилишга ҳам тегишли вазирлик корхона ва ташкилотларнинг техник қўмиталари масъуллари  таклиф этилди. Йиғилишни Институт директори Газиев Гайрат Алимджанович ўзининг кириш сўзи билан очар экан, Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида юрт равнақи унинг истиқболли келажаги йўлида қабул қилинаётган норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун моҳияти хусусида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.   Стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида янги ташкил этилган Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга ошириши таъкидланди.

Стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини мувофиқлаштиради, фаолиятини ташкил этиш ҳамда тугатишда иштирок этади. Шунингдек, техник қўмиталар ҳамкорлигини ривожлантиришни ва ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди, стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этади ва стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар котибияти фаолиятини бошқаради, стандартлаштириш бўйича халқаро техник қўмиталар ва минтақавий ташкилотлар фаолиятида ҳамда давлат стандартларини халқаро даражада тарқатишда фаол иштирок этиши йиғилиш иштирокчиларига тушунтириб ўтилди. 

Бўлиб ўтган йиғилиш сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан батафсил жавоб олиш билан биргаликда, бу каби йиғилишларни доимий равишда ўтказишга келишиб олинди. 


07.12.2019 97

Поделится:


© 2019 Институт стандартов