Институт стандартов Naruot
×
Найденные страницы:
Найдено из страницы {{ data.components[type][0].page_name }}:

{{ item.title }}

Найденные новости:
{{ post.title }}
{{ post.created_at }} {{ post.view_count }}

Мувофиқликни баҳолаш илмий-тадқиқот бўлими фаолияти

Мувофиқликни баҳолаш соҳасидаги халқаро қўлланмалар ва амалдаги битимлар асосида Ўзбекистон Республикасининг аккредитлаш ва маҳсулот мувофиқлигини тасдиқлаш миллий тизимларининг асосий ривожланиш йўналишларини ва тан олиш даражасини ошириш бўйича тадқиқотлар ўтказади.

Яқин давр  мобайнида ўтказиладиган илмий тадқиқотлар  вазифалари:

- аккредитлаш органлари ва мувофиқликни тасдиқлаш органларига қўйиладиган талабларни ўз ичига олган мувофиқликни тасдиқлаш тизимининг халқаро стандартларини тадқиқ қилиш;

- Республика ҳудудида қўллаш учун зарур бўлган халқаро норматив ҳужжатларни амалга жорий этиш;

   Стандартлар институтида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан сифат тизимларини сертификатлаштириш органи ва ходимларни сертификатлаштириш органи сифатида аккредитланган органи фаолият юритади.

 

Хизматлар кўрсатиш:

Стандартлар институтида Сертификатлаштириш органи қуйидаги хизматларни кўрсатади:

- Ўзбекистон сертификатлаштириш миллий тизимида сифат менежменти тизимларини О'z DSt ISO 9001:2015, О'z DSt ISO 14001, О'z DSt ISO 22000 ва OHSAS 18001га мувофиқлик бўйича сертификатлаштиради;

- менежмен тизими бўйича менежерлар ва ички аудиторларни сертификатлаштиради.

Бундан ташқари, қуйидаги хизматларни кўрсатади:

- корхоналар ҳужжатларини О'z DSt ISO 9001:2015, О'z DSt ISO 14001, О'z DSt ISO 22000 ва OHSAS 18001 халқаро стандартларига мувофиқлик бўйича экспертиза қилади;

- ташкилотлар, сертификатлаштириш органлари ва синов/калибрлаш лабораторияларининг ички аудитини ўтказишда ёрдам кўрсатади.


Поделится:


© 2019 Институт стандартов