Институт стандартов Naruot
×
Найденные страницы:
Найдено из страницы {{ data.components[type][0].page_name }}:

{{ item.title }}

Найденные новости:
{{ post.title }}
{{ post.created_at }} {{ post.view_count }}

Институтнинг вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

 

стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш;

 

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни, шу жумладан, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича шартнома асосида ишлаб чиқиш ва реализация қилиш;

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий-тадқиқот ишлари олиб бориш, стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг ишлашини ва ривожланишини таъминлашда иштирок этиш ва мазкур соҳаларда илмий-техник ахборотни тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштириш.

 

9. Институт ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

 

а) стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталарининг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида:

 

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар фаолиятини мувофиқлаштиради, фаолиятини ташкил этиш, тугатишда иштирок этади;

 

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар ҳамкорлигини ривожлантиришни ва ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлайди;

 

стандартлаштириш бўйича техник қўмиталарни ташкил этади ва стандартлаштириш бўйича техник қўмиталар котибияти фаолиятини бошқаради;

 

стандартлаштириш бўйича халқаро техник қўмиталар ва минтақавий ташкилотлар фаолиятида ҳамда давлат стандартларини халқаро даражада тарқатишда фаол иштирок этади;

 

б) стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш соҳасида:

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида кадрлар малакасини даврий ошириш ва қайта тайёрлашни, шунингдек, таснифлаштириш ва кодлаштиришни амалга оширади;

 

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, шунингдек, таснифлаштириш ва кодлаштириш соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш режа-жадвали тасдиқланишини таъминлайди;

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, таснифлаштириш ва кодлаштириш масалалари бўйича кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув-мавзули режаларини тузади ва тасдиқлайди;

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш, таснифлаштириш ва кодлаштириш соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлашдан ўтган кадрларнинг ягона ахборот-маълумот  базасини яратади ва кузатиб боради;

 

олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар, шунингдек, хусусий сектор билан стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида инновацияларни жорий этишга йўналтирилган ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;

 

бакалавриат ва магистратура мутахасисликлари учун тегишли таълим йўналишларида янги ўқув дастурлари, дарсликлар, ўқув қўлланмалари яратишга кўмаклашиш орқали ўқув-методик ишларнинг сифати ва даражасини оширади;

 

бакалавр ва магистрларни тайёрлашда илмий-методик кўмаклашади, шунингдек, Институт базасида стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолашнинг тегишли мутахассисликлари бўйича олий таълим муассасасидан кейинги таълимни ташкил этиш йўли билан олий малакали илмий ва педагогик кадрлар тайёрлашни амалга оширади;

 

иқтисодиёт тармоқлари учун стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнларига замонавий инновацион педагогик технологияларни, ўқитишнинг самарали шакл ва усулларини жорий этади;

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида мутахассислар тайёрловчи таълим муассасалари учун илмий, ўқув, ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини нашр этишга тайёрлаш ишларида иштирок этади;

 

в) стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва реализация қилиш соҳасида:

 

хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг буюртманомалари бўйича стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни шартнома асосида ишлаб чиқади, экспертизани ўтказади  ва реализация қилади;

 

“Ўзстандарт” Агентлигига стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун киритади;

 

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишда ва илмий-методик кўрсатмалар беришда кўмаклашади;

 

маҳсулотлар ва технологияларнинг тубдан янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга кўмаклашадиган, шу асосда маҳаллий маҳсулотларнинг ташқи бозорларда рақобатбардошлигини таъминлайдиган илғор стандартларни ишлаб чиқади;

 

“Ўзстандарт” Агентлигига стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг янгисини ишлаб чиқиш, амалдагиларини қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритади;

 

умумий ва махсус техник регламентларни ишлаб чиқишда иштирок этади;

 

стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондини халқаро меъёрлар билан уйғунлаштириш даражасини ошириш чораларини кўради;

 

стандартлаштириш бўйича давлат норматив ҳужжатлар фондини яратади, юритади ва долзарблаштиради, шунингдек, назорат нусхалари сақланишини таъминлайди;

 

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг йиллик кўрсаткичи (каталог)ни тайёрлайди;

 

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларнинг ягона ахборот-маълумот базасини яратади ва кузатиб боради, ундан барча манфаатдор томонларнинг шартнома асосида фойдаланиши имкониятини беради;

 

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатлар ахборот ресурслари маълумотлар базаларини шакллантириш, сақлаш ва фойдаланишнинг ягона тизимини яратади;

 

стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларни ишлаб чиқувчилар билан электрон ва анънавий шаклда ўзаро ҳамкорлик қилади;

 

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, стандартлаштириш бўйича тармоқ техник қўмиталари ва манфаатдор томонларнинг таклифларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси давлат стандартлари ва ташкилотлар стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқишнинг ҳар йилги жадвалларини шакллантиради;

 

маҳсулотга стандартлаштириш бўйича норматив ҳужжатларга мувофиқ каталоглаштирилган рўйхат асосида маҳсулотларни каталоглаштиради;

 

г) стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий-тадқиқот ишларини ўтказишда стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш тизимларининг ишлашини ва ривожланишини таъминлашда иштирок этиш ва мазкур соҳаларда илмий-техник ахборотларни тарқатиш, шунингдек, уларни халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштириш соҳасида:

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида устувор йўналишларни шакллантиришда ва фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар олиб боришда, инновацион лойиҳаларни амалга оширишда, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ривожланишининг замонавий жаҳон тенденцияларини таҳлил қилишда иштирок этади;

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий материалларни нашр этади;

 

“Ўзстандарт” Агентлигига янги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва амалдагиларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади;

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари, концепцияси, истиқболли дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этади;

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳасида халқаро амалиётни доимий равишда ўрганади, унинг натижалари бўйича илғор амалиётларни жорий қилиш бўйича таклифлар киритади;

 

стандартлаштириш ва мувофиқликни баҳолаш тизимини халқаро талабларга уйғунлаштириш мақсадида транспорт воситаларини ишлаб чиқарувчиларнинг халқаро идентификация коди (WMI-код)ни беради;

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида эришилган ютуқларнинг илмий-техник тарғиботини амалга оширади;

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида, шу жумладан, манфаатдор вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, олий таълим муассасалари ва вазирликлар ва идораларнинг тасарруфида бўлган бошқа илмий муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини амалга оширади;

 

стандартлаштириш, техник жиҳатдан тартибга солиш, метрология ва мувофиқликни баҳолаш соҳаларида илмий конференциялар, семинарлар, ҳамкорликдаги тадқиқотлар, лойиҳалар, ходимларнинг тажриба алмашиши ва уларни ўқитиш бўйича халқаро, хорижий илмий-тадқиқот муассасалари, институтлар ва марказлар билан ҳамкорликни ривожлантиради;

 

хорижий мамлакатларнинг стандартлаштириш бўйича миллий институтлари билан яқин ва фаол ҳамкорликни амалга оширади;

 

халқаро, минтақавий ва давлатлараро илмий-техник ҳамкорликни ривожлантиради;

 

мувофиқликни баҳолаш, шу жумладан, маҳсулотларни путур етказмасдан синаш, шунингдек, хорижий давлатларнинг сертификатлаштириш бўйича ишлари натижаларини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эътироф этиш ишларини ташкил этиш ва амалга оширишда иштирок этади.

 


Поделится:


© 2019 Институт стандартов